СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ
Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно
Скидки до 50 % на комплекты
только до
Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой
Организационный момент
Проверка знаний
Объяснение материала
Закрепление изученного
Итоги урока
Интернет деб аталган электрон маълумотлар узатиш тизими қайсидир бир инсоннинг икки компьютерни бир-бири билан улаб, маълумот узатиш мумкинлигини исботлагандан сўнг пайдо бўлди десак, хеч хам муболаға қилмаган бўлар эдик. Дунё миқёсидаги хисоблаш тармоғининг илк модели худди шу тарзда вужудга келди ва шиддат билан ривожланиб кетди. Курраи- заминнинг деярли барча давлатлари худудларида мавжуд бўлган ўргимчаксимон хисоблаш тармоғи (World Wide Web) планетамизнинг исталган жойидаги инсонлар билан фаол мулоқот қилишга имкон беради ва бу билан хилма-хил мамлакатлардаги турфа хил инсонларга улар орасидаги сиёсий, маданий, ирқий, диний ва жуғрофий фарқларга қарамай, эркин алоқа қилиш имконини беради. Бу эса ўз навбатида жамият ва шахснинг информацион эркинлигига олиб келади ва хур фикрлашга кенг имконият яратади. Бу маънода биз хозир шахс эркинлигига катта имкониятлар яратадиган туб маънодаги ва озод информацион жамият ташкил бўлиши хамда ривожланиши босқичидамиз десак, асло янглишмаган бўлар эдик. Инсонлар келажакда ушбу «виртуал» мулоқот воситасининг ахамияти ва инсоният жамиятининг ривожланишига таъсирини яна кўп марта фикрлаб хамда чуқур мулохаза қилиб кўрадилар. Интернет жамиятнинг ривожланишида жуда катта рол ўйнаши хақида шубҳаланмаса хам бўлади. Мисол сифатида қуйидаги рақамларни келтиришимиз мумкин. Оммабоп маълумот олиш ва узатиш воситаси сифатида 50 миллионлик мижозларни тўплаш учун радиога 30 йил, телевиденияга эса 13 йил кетган бўлса, худди шу натижага эришиш учун интернетга атиги 4 йил зарур бўлди, холос. Бундан буён хам интернет оммавий ахборот воситалари орасида энг олдинги ўринлардан бирини эгаллаб туриши аниқлиги унинг ривожланиш ва амалда қўлланиш имкониятларидан яққол кўриниб турибди.
Ўзбекистонда хам интернет тармоғига уланган компьютерларнинг сони кун сайин ўсиб, фойдаланувчилар миқдори хам ортиб бормоқда. Мактабларда, лицейларда, турли хил олий ўқув юртларида ва бошқа турдаги ўқув муассасаларида интернетдан фойдаланиш дарслари ташкил этилган ва ўқувчи-талабалар уни катта қизиқиш билан ўрганмоқдалар.
Нега инсонлар интернет билан ишлашга бунчалик қизиқадилар? - деган саволга жавоб бериш учун ундан фойдаланиб хосил қилинаётган имкониятлар билан боғлиқ бир қанча мисоллар кўриб чиқамиз. Буни интернетдаги
«Рамблер» деб аталган русийзабон информацион система билан содда усулда таништиришдан бошлаймиз. Уни катта шахарнинг бир майдони сифатида тушуниб, ундан бир қанча номланган кўчалар хилма хил томонларга тарқалиб кетган деб фараз қилсак, кўчаларнинг бири спортга қизиққанлар учун, иккинчиси таълимга қизиқувчилар учун, кейингиси санъатга ишқибозлар учун, яна бири ишга киришга имконият қидирувчилар учун ва хакозолар десак бўлади. Сиз фақат нимани танлаганингизни тегишли адресни (манзилни) терган холда аниқлашингиз лозим бўлади холос. Ушбу электрон кўчаларда хилма хил рангларда виртуал рекламалар – баннерлар товланиб турган бўлади. Танишув клублари, янги хажвиялар, туристик бюролар, виртуал казинолар ва шунга ўхшаш қизиқарли имкониятлар Сизда интернет билан ишлашга яна хам катта иштиёқ хосил қилади. Керакли электрон адресларни билмаган кимсаларга рамблер «Маълумотлар бюроси»ни таклиф қилади ва ундан жуда кўп хил маълумотлар олиш имконияти яралади. Масалан, «Ключевые слова» (калит сўзлар) дарчасида «Курс доллара» (долларнинг курси) сўзини терсангиз, сизга ўша захоти бундай маълумотлар олиниши мумкин бўлган бир қанча сайтларнинг электрон адреслари кўрсатилади. Агар интернетда ишловчида бироз бўш вақт бўлса, унда хилма хил жойларга саёҳат қилиш имконияти яралади.
© 2019, Исмоилова Махсума Нарзикуловна 173