Т
Якунида қўйилган мақсадга Эришиш ва фаолият объектининг ўзгаришига имкон берувчи фаолият (Н.Стефанов)
Имкон берувчи фаолият
Бошқариш механизмининг унсури ҳамда ноаниқ фаразнинг аниқ мақсадга айланиш, унга эришилишини таъминловчи воситта (А.Афанасьев).
Ишлов бериш, вазиятни ўзгартириш санъати, маҳорати, қобилияти ҳамда методлари йиғиндиси.(В.М.Шепель).
Технология

ехнология тушунчасини ёритувчи
қарашлар.


Фаолиятни ташкил этиш қоидаси ва уни амалга ошириш қоидаси.
Фаолият (иш, санъат)да қўлланиладиган усуллар, йилларйиғиндиси(Изоғли луғат).




Қўйилган мақсадга эришиш йўлида қўлланилувчи усул, метод ва таъсирлар мажмуаси(Замонавий ғарб социологияси)
Ижтимоий режалаштириш ва тараққиёт, шунингдек, турли ижтимоий муаммоларни ҳал этиш йўлида мақсадга эришиш усули, метод ва таъсирларнинг моҳияти (Л.Ионин).
Таълим методи – ўқув жараёнининг мажмуавий вазифаларини ечишга йўналтирилган ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолияти усули бўлса, таълим методикаси эса муайян ўқув предметини ўқитишнинг илмий асосланган метод, қоида ва усуллар тизимини тавсифлайди.
Таълим технологияси – таълим мақсадига эришиш жараёнининг умумий мазмуни, яъни, аввалдан лойиҳалаштирилган таълим жараёнини яхлит тизим асосида, босқичма – босқич амалга ошириш, аниқ мақсадга эришиш йўлида муайян метод, усул ва воситалар тизимини ишлаб чиқиш, улардан самарали, унумли фойдаланиш ҳамда таълим жараёнини юқори даражада бошқаришни ифодалайди.
Педагогик технологиянинг муҳим хусусиятлари
Илмийлик – Илмий - назарий ҳамда амалий ғоялар шаклланиш жараёнининг моҳиятини ифодалаш, ўқув – тарбия мақсади, мазмуни, шакл, метод ва усулларини илмий жиҳатдан асослаш, педагогик жараённинг умумий лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Амалийлик – амалиётдаги тадбиқи ҳамда самарадорлик даражаси .
Тавсифийлик – режалаштирилган педагогик фаолият натижаларига эришишнинг мақсади, мазмуни, метод ва воситалар ёрдамида алгоритмли жараённи ёритиш.
Педагогик технология турлари.
Фаолият кўрсатишга асосланган педагогик технология .
2. Муайян ўқув – тарбия мақсадларини бажаришга сабаб бўлувчи омилларни яратишга асосланган педагогик технология (келгуси ўқув омилларини яратиш технологияси).
3. Бошқаришга асосланган педагогик технология.
“Фикрий ҳужум” методи
Мазкур метод ўқувчиларнинг машғулотлар жароёнидаги фаолликларини таъминлаш, уларни эркин фикр юритишга рағбатлантириш ҳамда бир хил фикрлаш инерциясидан озод этиш, муайян мавзу юзасидан ранг - баранг ғояларни тўплаш, шунингдек, ижодий вазифаларни ҳал этиш жараёнининг дастлабки босқичида пайдо бўлган фикрларни енгишга ўргатиш учун хизмат қилади.
“Фикрий ҳужум” методи А.Ф.Осборн томонидан тавсия этилган бўлиб, унинг асосий тамойили ва шарти машғулот (баҳс)нинг ҳар бир иштироқчиси тамонидан ўртага ташланаётган фикрга нисбатан танқидни мутлақо таъқиқлаш, ҳар қандай луқма ва ҳазил – мутойибаларни рағбатлантиришдан иборатдир. Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларнинг машғулот (баҳс) жараёнидаги эркин иштироқини таъминлашдир.
“Фикрий ҳужум” методида фойдаланиш чоғида ўқувчиларнинг сони 15 нафардан ошмаслиги мақсадга мувофиқдир. Ушбу методга асосланган машғулот бир соатга қадар ташкил этилиши мумкин.
“Ялпи фикр ҳужм” методи
Ушбу метод Ж.Дональд Филпс томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, уни бир неча ўн (20-60)нафар ўқувчилардан иборат синфларда қўллаш мумкин.
Метод ўқувчилар томонидан янги ғояларнинг ўртага ташланиши учун шароит яратиб беришга хизмат қилади. Ҳар бири 5 ёки 6 нафар ўқувчиларни ўз ичига олган гуруҳларга 15 дақиқа ичида ижобий хал этилиши лозим бўлган турли хил топшириқ ёки ижодий вазифалар берилади. Топшириқ ва ижодий вазифалар белгиланган вақт ичида ижобий хал этилгач, бу ҳақида гуруҳ аъзоларидан бири ахборот беради.
Гуруҳ томонидан берилган ахборот (топшириқ ёки ижодий вазифанинг ечими) ўқитувчи ва бошқа гуруҳлар аъзолари томонидан муҳокама қилинади ва унга баҳо берилади. Машҳулот ёкунида ўқитувчи берилган топшириқ ёки ижодий вазифаларнинг ечимлари орасида энг яхши ва ўзига хос деб топилган жавобларни эълон қилади. Машғулот жараёнида гуруҳ аъзоларининг фаолиятлари уларнинг иштироқлари даражасига кўра баҳолаб берилади.
“Ақлий ҳужум” методи
Мазкур метод муайян мавзу юзасидан берилган муаммоларниҳал этишда кенг қўлланиладиган метод саналиб, у машғулот иштироқчиларини муаммо хусусида кенг ва ҳар томонлама фикр юритиш ҳамда ўз тассавурлари ва ғояларидан ижобий фойдаланиш борасида маълум кўникма ҳамда малакаларни ҳосил қилишга рағбатлантиради. Бу метод ёрдамида ташкил этилган машғулотлар жараёнида ихтиёрий муаммолар юзасидан бир неча оригинал ечимларни топиш имконияти тўғилади. “Ақлий ҳужум” методи танлаб олинган мавзулар доирасида маълум қадриятларни аниқлаш ва уларга муқобил бўлган ғояларни танлаш учун шароит яратади.
М
Ақлий ҳужум методи
етоддан самарали фойдаланиш мақсадида қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим.
Ўқувчиларнинг ўзларини эркин ҳис этишларига шароит яратиб бериш
Ўқувчилар томонидан билдирилаётган ҳар қандай ғоя баҳоланмайди.


Ғояларни ёзиб бориш учун ёзув таҳтаси ёки варақларни тайёрлаб қўйиш
Ўқувчиларнинг мустақил фикр юритишлари, шахсий фикрларни илгари суришлари учун қулай муҳит яратилади.
Муаммо (ёки мавзу)ни аниқлаш
Ғояларнинг турлича ва кўп миқдорда бўлишига аҳамият қаратилади


Машғулот жараёнида амал қилиниши лозим бўлган шартларни белгилаш
Бошқалар томонидан билдирилаётган фикрларни ёдда сақлаш, уларга таянган ҳолда янги фикрларни билдириш, билдирилган фикрлар асосида муайян хулосаларга келиш каби ҳаракатлар нинг ўқувчилар томонидан содир этилишига эришилади


Билдирилаётган ғояларнинг уларнинг муаллифлари томонидан асосланишига эришиш ва уларни ёзиб олиш
Бошқалар томонидан билдирилган фикр(ғҳоя)лар устидан кулиш, кинояли шарҳларнинг билдирилишига йўл қўймаслик


Қоғоз варақлари ғоя (ёки фикр)лар билан тўлгандан сўнг уларни ёзув таҳтасига осиб қўйиш
Янги ғояларни билдириш давом этаётган экан, муаммонинг ягона тўғри ечимин эълон қилишга шошилмаслик


Билдирилган фикрларни янги ғоялар билан бойитиш асосида уларни қувватлаш

Педагогик технологиянинг таркибий унсурлари
Таълим жараёнининг умумий лойиҳаси.
Таълимни ташкил этишга бўлган ижтимоий эҳтиёж
Таълим мақсади.
Таълим мазмуни, шакл, метод, усул ва техникаси.
Ўқувчи фаолияти
Ўқитувчи фаолияти
Таълим натижаси
“Кластер методи”
Кластер(ғунча боғлам)методи педагогик, дидактик стратегиянинг муйян шакли бўлиб, у ўқувчиларга иҳтиёрий муаммо (мавзу)лар хусусида эркин, очиқ очиқ ўйлаш ва шахсий фикрларни бемолол баён этиш учун шароит яратишга ёрдам беради. Мазкур метод турли ғоялар ўртасидаги тўғрисидаги фикрлаш имкониятини берувчи тузилмани аниқлашни талаб этади. “Кластер” методи аниқ объектга йўналтирилмаган фикрлаш шакли саналади. Ундан фойдаланиш инсон мия фаолиятининг ишлаш тамойили билан боғлиқ равишда амалга ошади. Ушбу метод муайян мавзунинг ўқувчилар томонидан чуқур ҳамда чуқур ўзлаштирилгунига қадар фикрлаш фаолиятининг бир маромда бўлишини таъминлашга хизмат қилади.
“Кластер” методидан фойдаланишда қуйидаги шартларга риоя қилиш талиб этилади.
“Кластер” методининг қоидалари.
“Кластер” методи
Ниманики ўйлаган бўлсангиз, шуни қоғозга ёзинг. Фикрингизхнинг сифати тўғрисида ўйлаб ўтирмай, уларни шунчаки ёзиб боринг
Ёзувчингизнинг орфографияси ёки бошқа жиҳатларига эътибор берманг


Белгиланган вақт ниҳоясига етгунича, ёзишдан тўҳтатманг. Агар маълум муддат бирор - бир ғояни ўйлай олмасангиз, у ҳолда қоғозга бирор нарсанинг расминит чиза бошланг. Бу ҳаракатни янги ғоя тўғилгунига қадар давом эттиринг.
Муайян тушунчам доирасиида имкон қадар кўпроқ ғояларни илгари суриш ҳамда мазкур ғоялар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик боғлиқликни кўрсатишга ҳаракат қилинг. Ғоялар йиғиндисининг сифати ва улар ўртасидаги алоқаларни кўрсатишни чекламанг.


“Қизил ва яшил рангли карточкалар билан ишлаш” методи
Ўқувчилар билан оммавий ва гуруҳ шаклида ишлашда ушбу методбни қўллаш ниҳоятда қулай. Методдан машғулотлар сўнгида мавзуни мустаҳкамлашга оид тезкор савол - жавобни ташкил этишда фойдаланиш мумкин. Метод қуйдаги ҳаракатларни ташкил этиш асосида қўлланилади:
Ўқитувчи томонидан ўрганилаятган мавзунинг моҳиятини мантиқий кетма – кетликда ёритишга хизмат қилувчи тушунчаларни ифода этган махсус карточкалар мажмуи тайёрланади (ҳар бир карточканинг орқа томонига мавзу моҳиятини ёритувчи “ядро” тушунчанинг биттадан ҳарфи жойлаштирилади ва махсус қоплама билан беркитилади); ҳар бир гаруҳга маҳсус карточкаларнинг алоҳида мажмуси топширилади ва карточкаларни улардаги тушунчаларга асосан мантиқий кетма – кетликда жойлаштириш вазифаси юкланади;
гуруҳлар томонидан топшириқ бажарилиб бўлингач, карточкаларнинг орқа томони ўгрилади ва махсус қоплама очилиб, топшириқнинг қай даражада тўғри бажарилганлиги аниқланади.
“Юмалоқланган қор ўйини” тетоди
Ушбу метод ҳам мавзуни муайян қисмларга бўлган ҳолда ўзлаштириш имконини беради ҳамда ўқувчиларга гуруҳ ва жуфтликда ишлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Методни қўллаш жараёнида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
тасвирли карточкалар тайёрланади:
уларнинг орқа томонига мавзуни ўзлаштиришга оид ўн – беш вариантдан иборат топшириқлар ёзилади;
синф ўқувчилари икки ёки уч гуруҳга бўлинадилар (гуруҳларни ҳосил қилишда тасвирли карточкалардан фойдаланилади);
ҳар бир гуруҳ аъзолари бир нечта жуфтликларга бириктириладилар;
ҳар бир жуфтлак бир вариантдаги топшириқни бажаради;
жараён якунида умумий хулосалар чиқарилади.
“Заковатли зукко” методи
Мавжуд билимларни пуҳта ўзлаштиришда ўқувчиларнинг фикрлаш, тафаккур юритиш лаёқатларига эгаликлари муҳим аҳамиятга эга. “Заковатли зукко” методи ўқувчиларда тезкор фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, уларнинг тафаккур тезликларини аниқлашга ёрдам беради.
Метод ўз хоҳишларига кўра шахсий имкониятларини синаб кўриш истагида бўлган ўқувчилар учун қулай имкониятни яратади. Улар ўқитувчи томонидан берилган саволларга қисқа муддатларда тўғри ва аниқ жавоб қайтара олишлари зарур. Саволларнинг мурраккаблик даражасига кўра ҳар бир саволга қайтарилган тўғри жавоб баллар белгиланади.Якуний балларнинг ўртача арифметик қийматини топиш асосида ўқувчиларнинг тафаккур тезлиги аниқланади.
Балларнинг белгиланиши ўқувчиларнинг шахсий имкониятлари тўғрисида аниқ тассавурга эга бўлишларини таъминлайди.
Метод ўқувчилар билан якка тартибда, гуруҳли ва оммавий ишлашда бирдек қўлланилиши мумкин.
“Қарама - қарши муносабат” методи
М
мавзунинг умумий мазмуни ёдга олиниб, унинг аҳамиятини ёритувчи таянч тушунчалар аниқланади; улар муайян кетма – кетликда қайд этилади; тушунчалар шахсий ёндашув асосида муҳим ва у қадар муҳим бўлмаган тушунчалар тарзида гуруҳланади; жадвал яратилиб, унинг 1 – устунига муҳим бўлмаган тушунчалар ёзилади; кичик гуруҳлар асосида шахсий ёндашувлар муҳокама қилинади; жамоанинг умумий фикрига кўра якуний хулосани ифода этувчи жадвал яратилади.
етод ўз моҳиятига кўра ўзлаштирилган билимларни таҳлил ва синтез қилиш асосида асосий ҳамда иккинчи даражали маълумотлар сифатида гуруҳларга ажратиш имконини беради. Методни қўллашда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
“Биламан. Билишни хоҳлайман. Билиб олдим” методи
Ушбу метод ўқувчиларга муайян мавзулар бўйича билимлари даражасини баҳолай олиш имконини беради. Методни қўллаш жараёнида ўқувчилар билан гуруҳли ёки оммавий ишлаш мумкин. Гуруҳ шаклида ишлашда машғулот якунида ҳар бир гуруҳ томонидан бажарилган фаолият таҳлил этилади. Гуруҳларнинг фаолиятлари қуйидаги кўринишда ташкил этилиши мумкин:
ҳар бир гуруҳ умумий схема асосида ўқитувчи томонидан берилган топшириқларни бажаради ва машғулот якунида гуруҳларнинг муносабатлари лойиҳа бандлари бўйича умумлаштиради.
гуруҳлар умумий схеманинг алоҳида бандлари бўйича ўқитувчи томонидан берилган топшириқларни бажаради.
Ўқув фаолияти бевосита ёзув таҳтаси ёки иш қоғозидаўз аксини топган қуйидаги схема асосида ташкил этилади.
| Биламан | Билишни хоҳлайман | Билиб олдим |
| | | |
Методдан фоёдаланиш уч босқичда амалга оширилади, яъни;
Ўқувчиларнинг ўрганиша режалаштирилаятган мавзу бўйича тушунчаларга эгалик даражалари аниқланади.
Ўқувчиларнинг мавзу бўйича мавжуд билимларини бойитишга бўлган
эҳтиёжлари ўрганилади.
Ўқувчилар мавзуга оид маълумотлар билин батафсил таништириладилар.
Босқичлар бўйича амалга оширилган ҳаракатларнинг тўлиқ тафсилоти қуйидагича:
синф ўқувчилари гуруҳларга бириктириладилар; ўқувчиларнинг янги мавзу бўйича тушунчаларга эгалик даражаси ўрганилади; ўқувчилар томонидан қайд этилган тушунчалар лойиҳанинг 1 – бандига ёзиб борилади; ўқувчиларнинг янги мавзу бўйича мавжуд билимларини бойитишга бўлган эҳтиёжлари ўрганилади; ўқувчиларнинг эҳтиёжлари сифатида баён этилган тушунчалар лоёиҳанинг 2 – бандига ёзиб қўйилади; ўқитувчи янги мавзуга оид умумий маълумотлар билан ўқувчиларни хабардор қилади; ўқувчилар ўзлаштирган янги тушунчалар аниқланади; баён этилган янги тушунчалар лойиҳанинг 3 – бандига ёзиб қўйилади; машғулот якунида ягона лойиҳа яратилади;
“Зиг – заг” стратегияси (методи)
Метод ўқувчилар билан гуруҳ асосда ишлаш, мавзуни тезкор ва пуҳта ўзлаштиришга хизмат қилади. Методнинг афзаллиги қуйидаги жиҳатлар билан белгиланади:
ўқувчииларда жамоа (ёки гуруҳ) бўлиб ишлаш кўникмаси шаклланади;
мавзуни ўзлаштиришга сарқланадиган вақт тежалади.
“Зиг – заг” стратегиясини қўллаш жараёнида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
“Вен диаграммаси” стратегияси
Ушбу стратегия ўқувчиларда мавзуга нисбатан таҳлилий ёндашув, айрим қисмлар негизида мавзунинг умумий моҳиятини ўзлаштириш (синтезлаш) кўникмаларини ҳосил қилишга йўналтирилади. Стратегия кичик гуруҳларни шакллантириш асосида схема бўйича амалга оширилади.
Ёзув тахтаси ўзаро тенг тўрт бўлакка ажратилади ва ҳар бир бўлакка қуйидаги схема чизилади:



Стратегия ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган ўзаро яқин назарий билимлар, маълумотлар ёки далилларни қиёсий таҳлил этишга ёрдам беради. Ушбу стратегиядан муйян бўлим ёки боблар бўйича якуний дарсларни таҳлил этишда фойдаланиш янада самаралидир.
Вен диаграммаси” стратегиясини қўллаш жараёнида гуруҳлар томонидан ташкил этилувчи фаолият моҳияти қуйидагичадир (фаолият моҳияти умумий ўрта таълим мактабларининг VII синфида ўтказиладиган “География” фани бўйича “Ўзбекистон табиатининг умумий тавсифи” бўлими юзасидан билимларни ўзлаштириш орқали очиб берилади):
“Инсерт” стратегияси
Стратегия ўзлаштирилиши кўзда тутилган янги мавзу бўйича ўқувчиларнинг муайян тушунчаларга эгаликларини аниқлаш ва уларда матнга нисбатан таҳлилий ёндашиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Стратегияни қўллаш жараёнида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади.
Стратегия қўллашда ўқувчилар қуйидаги схемалар бўйича фаолиятни ташкил этадилар: 1. Гуруҳлар томонидан билдирилган фикрлар билан матн қиёсий таққослаганлар:
| Маҳсус белгилар | Маҳсус белгиларнинг маъноси |
| Z | Матнлар гуруҳлар томонидан билдирилган фикрлар ўз аксини топган |
| S | Матнда гуруҳлар томонидан билдирилган фикрлар ўз аксини топган |
| ? | Матн билан танишиш жараёнида саволлар тўғилади (тушунмовчиликлар юзага келади) |
Лидерларнинг ҳисоботидан сўнг гуруҳларнинг натижаларини ўрганиш чоғида:



Маҳсус белгиларнинг Гуруҳларнинг номлари


тартиб рақамлари
Коперник Галилей Гиппократ Ибн Сино
1

2
3
Стратегия ўқувчиларда мантиқий фикрлаш, шахсий хатолар устида ишлаш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради.
Ролли ҳамда ишбоп ўйинлар
Айни вақтда таълимни ташкил этишда ролли ҳамда ишбоп ўйинлардан самарали фойдаланишга эътибоор берилмоқда.Ўйин чоғида маҳсулдор эмас, балки жараёнли фаолият ташкил этилганлиги боис ўқувчилар тасвирий вазиятларни яратиш асосида ўзларининг атроф – муҳитга бўлган муносабатларини табиий намоён эта оладилар. Ўйинли фаол фаолият эса уларнинг ижодий имкониятларини ошириб, тафаккурини ривожлантиришга ёрдам беради. Ўқувчиларнинг назарий билимларни амалий кўникма ва малакаларга айлантириш, уларда таълимий фаолликни юзага келтириш, уларни ижтимоий муносабатлар жараёнига кенг жалб этишда ролли ҳамда ишбоп ўйинлар ўзига хос ўрин тутади.
Ўйин технологиялари таълим самарадорлигини таъминлаш, ўқувчиларда фаолликни юзага келтириш, билим, кўникма, малакаларни шакллантириш, вақтни қисқартириш, таълимни жадаллаштиришга ёрдам беради.
Ўйин жараёнида намоён бўлувчи психологик хусусиятлар ҳар ўқувчига шахсий имкониятларини намойиш эта олиш имконини беради, уларнинг ижтимоий ҳаётда эгаллаган ўрнини барқарорлаштирада, уларда ўз – ўзини бошқариш кўникмаларини ҳосил қилади.
Ўйинни ташкил этиш мақсадлари қуйидагилардир:
С.Каллаганнинг таъқидлашича, ролли ўйинларнинг муваффақиятли ташкил этилиши учун бир қатор шартларга амал қилиш зарур. Улар қуйидагилар:
Г
Ўйин
Ўйнаш учун олинган роллар ёки ўйин тури
Танланган ро лларни ижро этиш восита си бўлган ўйинлар ҳаракатлар
Муайян пред мет (жисм) ларни ўйиннинг шартли моддий воситаси сифатида танлаш
Ўйин иштироқчилари ўртасидаги реал муносабатлар мазмуни
Шартли равишда яратилган сюжет(ўйин сюжети)

.К.Селовконинг фикрича, ўйин психопедагогик жараён саналиб, у қуйидаги тузилмага эга бўлади.Шакл
Дидактик ўйинларнинг умумий тавсифи
Дидактик ўйин. Кеманинг машрутини аниқла
Таълимий мақсад: Икки хонали сонларни қўшиш ва айириш усулларини мустаҳкамлаш.
Жиҳоз: кемаларнинг расмлари
Ўйиннинг мазмуни: ўқитувчи магнит доскага кеманинг расмини қотиради ва схематик равишда (доирачалар билан) пристанларни (кема тўхтайдиган жойларни) тасвирлайди. Ҳар бир пристан (доирача) ўз тартиб номери билан белгилаб, уларнинг тагига бошқа пристанларга машрутлар шифрланган мисолларни ёзиб чиқади: Ўқитувчи 1- команда ўқувчиларни (денгизчиларни) навбатма – навбат хаттахтага чиқаради. Биринчи ўқувчи кеманинг тагига ёзилган мисолни ечади (72+16=88), стрелка билан кема қайси пристанга боришни кўрсатади(88 - пристан). У ўз кемасини ечилган мисол жавоби берилган пристанга (88га) олиб боради. Иккинчи ўқувчи эса бу пристаннинг тагидаги мисолни ечади. (96-32=64) ва кемани иккинчи мисол ёзилган пристанга олиб боради ва ҳ.о.



Кейин ўқтувчи 2 – команда учун мўлжалланган бошқа мисолларни хаттахтада кўрсатади. Ўйин шу тартибда давом этади. Мусобақанинг натижаларига якун ясалади.


75-12 84-32 45+14
72+16 96-34 32+24 32+14
Дидактик ўйин. Ҳисоблаш машиналари
Таълимий мақсад: ҳисоблаш машиналарини шакллантириш.
Ўйиннинг мазмуни: ўқитувчи ўқувчиларга бугун ҳисоблаш машинаси ролини бажаришларини, ЭҲМ ўйнашларини баён қилади. Партанинг чап томонида ўтирган ҳар бир ўқувчи ЭҲМ ролини бажаради –ҳудди ҳисоблаш машинаси сингари тўғри ва тез ҳисоблайди. Ҳисоблаш машинаси(блоклардан)иборат бўлади. Ҳар бир блок маълум бир иш – ҳаракатни бажаради. Ўқитувчи олдиндан хаттахтага қуйидаги схемани чизиб қўяди ва ўқувчиларга унга аҳамият беришни таклиф этади.



+5
-8
-2
Х2
+7
-5
:2
Х3
“Думалоқ стол” методи
Топшириқ ёзиб қўйилган қоғоз вараги давра бўйлаб айлантирилади. Ҳар бир талаба ўзининг жавоб вариантини ёзиб қўйгач, варақнибошқа талабага узатади. Кейин муҳокама бўлади: нотўғри жавоблар ўчирилади, тўғри жавобларнинг сонига қараб талабанинг билимларига баҳо берилади. Бу методни фақат ёзма ёзма шаклда эмас, балки оғзаки шаклда ҳам қўллаш мумкин.
Берилиши мумкин бўлган топшириқларга мисоллар:
- тарбиянинг таркибий қисмлари қайсилар?;
- ақлий тарбиянинг ҳозирги давр талби нимада?;
- аҳлоқий тарбия вазифалари қайсилар?;
- экалогик тарбиянинг моҳияти нимада?;
- меҳнат ва иқтисодий тарбиянинг муҳим вазифаларини изоҳланг;
- эстетик тарбиямнинг вазифаларини айтинг;
- жисмоний тарбиянинг бугунги кундаги аҳамияти;
- ҳуқуқий тарбиянинг муҳим белгилари қайсилар?
Шуни эсда тутиш керакки, яхши қўйилган савол, бу – жавобнинг ярмисини ўзида жо этган саволдир.
“Ручка стол ўртасида” методи
Бутун гуруҳга топшириқ берилади (масалан, ўқувчи шахсининг ривожланиши ва шаклланишига таъсир этувчи, шахс ривожланиши ва шаклланишининг асосий омилларининг бирма – бир кўрсатиб ўтилсин). Ҳар юир талаби битта жавоб вариантини бир варақ қоғозга ёзиб, уни қўшнисига беради, ўз ручкасини стол ўртасига суриб қўйади.
Топшириққа мисол.
Ўқитувчининг гуруҳга берадиган топшириғи шахс ривожланиши ва шаклланишига таъ сир этув чи асосий омилларни ҳаётий мисоллар билан шарҳлаб бериш.
Ажратилган 10 – 15 дақиқа вақт ичида гуруҳ мумкин қадар кўпроқ сонда жавоб вариантлари бериш керак. Бир варақ қоғозга ёзилган топшириқ бир талабадан иккинчисига узатилади. Талаба жавобни ёзиб, қоғозни кейинги тадлабага узатади, ручкасини эса, ўзига рўбарў қилиб, столга қўйиб қўйади. Жавобни билмайдиган талаба қоғозни кейинги талабага узатади-ю, лекин ручкасини қўлида олиб қолади. Бу методиканинг яна бир шарти: битта вариантни иккки қайта бериш мумкин эмас, бошқача айтганда, қайтариқлар бўлишига бу ўринда йўл қўйилмайди.
Топшириқ бажарилди. Жавоб вариантлари ёзилган қоғоз ўқитувчида. У ўша вариантларни санаб ўтади.
Вариантлар санаб ўтилар экан, уларни ҳар бири бир ёла муҳокама қилиб борилади: инсондаги туғма қобилиётни қандай изохлайсиз? Болани ўраб тургшан ижтимоий мухит деганда нимани тушунасиз? Ва хоказа.
“Ручка стол ўртасида” методи бир қанча авзалликларга эга. Жумладан,
- ўқитувчи машғулортга ким тайёр, ким тайёр эмаслигини кўриб туради;
- машғулотга тайёрланмаган оғзаки мухокама пайтида кўриб чиқилаётган мавзу юзасидан анча гина фойдали билимлар олиши мумкин;
- бу гуруҳда олиб бориладиган иш бўлиб талабалар интизомини мустаҳкамлайди ва уларни жипслаштиради, чунки у ўз варианти устида жуда узоқ ўйлаб утирадиган талаба бутун гуруҳга ажратилган вақтини сарфлайди, шунингдек, талаба машғулотга тайёр бўлмаса, бунда ҳам у гуруҳига панд беради, чунки гуруҳ унинг учун ишлаши керак бшлади.
Талабалар ўз жавобларини икки марта: ёзма иш пайтида ваоғзаки мухокама вақтида таҳлил қилиб боришади, шундай қилиб, таълим жараёнида қўлланиладиган маскур интерфаол усуллари ўқувчи – талабаларнинг мустақиллиги, ишчанлиги, уюшқоқлиги, хушмуомалалиги, ижодий фазилатларини камол топтирилишига ёрдам беради.
Янги педагогик технология тушунчаси, уни юзага келиши ва қўлланилиши.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва”Кадрлар тайёрллаш миллий дастури тўғрисида” ги қонунлари асосида мамлакатимиздаги таълим муассасаларида таълим – тарбия ишларини тубдан яхшиьлаш ишлари тобора авж олмоқда. Жумладан таълим – тарбия усулларини такомиллаштириш, янгиларини излаб топиш ва улардан самарали фойдаланиш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Ҳозирги кунда таълим - тарбия жараёнида методика ибораси билан бирга педагогик технология ибораси ҳам кенг қўлланилмоқда. Албатта бу ибораларни ўхшаш ва фарқли томонлари мавжуд. Уларнинг умумий ўхшашлик томонлари шундаки, ҳар иккала атама ҳам таълим – тарбия бериш ишларини амалга ошириш жараёнини ифодалайди. Шу билан бирга методика деганда ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар йиғиндиси тушунилса, педагогик технологияга ўқувчининг касбий фаолиятини янгиловчи ва таълимда якуний натижани кафолатлайдиган тадбирлар йиғиндиси, мажмуаси сифатида қаралмоқда. Бундан кўринадики, педагогик технологияга методиканинг янги, ўргатувчи билан ўрганувчининг ўзаро биргаликдаги фаолиятига асосланган соҳаси сифатида қараш мумкин.
Умуман олганда “технология” сўзи ишлаб чиқариш ва техника тараққиёти билан боғлиқ ҳолда фанда 1870 йилларда қўлланила бошлаган. “Технология” – юнонча сўз бўлиб,”techne” маҳорат, саънат ҳамда “logos” – тушунча, таълимот сўзларининг бирикмасидан ҳосил бўлган. “Технология” атамаси дастлаб ишлаб чиқариш соҳасида қўлланилган бўлиб, унга материалларга, ярим тайёр маҳсулотларга ишлов бериш, уларн6инг таркибини, хусусиятларини, кўринишини, тайёрланишини, қўлланиш соҳасини ўзгартириш йўллари ҳақидаги фан сифатида қаралган.
Таълим соҳасидаги ишларни технологиялаштириш ғояси эса дастлаб ўтган асрнинг бошларида АКШ ва Ғарбий Европада юзага келган бўлиб, бунга ўша пайтлардаги таълим тизимини излоҳ қилиш, таълим самарадорлигини ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича шарт - шароитлар яратиш бўйича олиб борилган ҳаракатлар сабаб бўлган. Бу ғоя 30 – йилларда таълим жараёнига ўқув лаборатория жиҳозларини олиб кириш ҳамда улардан унумли фойдаланиш, ўқув материалининг мазмунини кўргазмали қуроллар ёрдамида тушунтириш каби усулларни қўллаш таълим самарадорлигини оширадиган асосий омиллар деб ҳисобланган.
50 – йилларга келиб эса таълим жараёнида техник воситаларни қўллашга янада эътибор кучайди, бунда техник воситаларни қўллаш орқали таълим олувчиларга кўпроқ ахборотларни етказишга, ўқитиш ишларини индивидуал лаштиришга аҳамият берилди. Натижада “таълим технологияси”нинг ташкилий томонлари ва йўналишлаври маълум даражада асосланди, ўқув жараёнини “технологиялаштириш” ишларига айрим аниқлиқлар киритилди. 60 – йилларнинг бошида дастурланган таълимни юзага келиши ёки таълимни дастурлаш асосида ўқув жараёнини ташкил этиш соҳасидаги ишларнинг амалга оширилиши “технология” тушунчасининг моҳиятини кенгайтириш.
Шундай қилиб, 1970 йилгача педагогик технологияга ўқув жараёнини техник воситалар билан амалга ошириш деб қараб келинди. 1970 йилда япон олими Т.Сакамото: “Ўқитиш технологияси – ўқитишнинг мақбуллигини таъминловчи йўл – йўриқлар тизими билан боғлик билимлар соҳаси”, - деб таърифлади. Бу ҳақида рус тадқиқотчиларидан Н.Ф.Тализина: “ Педагогик технологиянинг моҳияти – белгиланган ўқув мақсадига эришишининг оқилона усулларини аниқлашдан иборат”; И.Я.Лернер: “Педагогик технология – ўқувчилар ҳаракатида акс этган ўқитиш натижалари орқали ишончли, англаб олинадиган ва мақсадни ифодалашни тақозо этади”;В.П.Безпалко эса “Педагогик технология ўқитувчи маҳоратига боғлиқ бўлмаган ҳолда педагогик муваффақиятни кафолатлай оладиган ўқувчи шахсини шакллантириш жараёнининг лойиҳасидир”, - деган фикрларни билдирган.
Ўйин бола ҳаётининг узвий қисмидир. Ўйин орқали бола атроф – муҳит, табиат ҳодисалари, манзарали, буюмлар, ўсимликлар дунёси билан танишади.
Дидактик ўйин технологияси тушунчаси. Дидактика (грекча “didaktikos” – ўқитувчи, “didako” ўрганувчи), технология – қўйилган мақсадга эришиш йўлида қўлланилувчи усул, метод ва таъсирлар мажмуаси(замонавий ғарб социологияси таърифи).
Дидактик ўйин технологиялари мақсади: билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришнинг шахсий фаолияти тавсифида бўлишини таъминлаш.
Моҳияти: ўқув ахборотларини қайта ишлаш ва ўзлаштиришга йўналтирилган мустақил билиш фаолияти.
Механизми: ўқувчиларни ижодий фаолиятига жалб этишнинг ўйин методлари.
Дидактиканинг асосий туркумлари ўқитиш, ўрганиш, ўргатиш, таълим бериш,билим, билиш, кўникма, шунингдек мақсад, мазмун, ташкил қилиш, турлар, шакллар, методлар, воситалар, ўқитишдан иборат бўлиб, дидактика – ўргатиш ва таълимнинг мақсади, мазмуни, методлари, вазифалари, таълимни ташкил қилиш, эришилган натижалар тўғрисидаги фандир.
Дидактик ўйин технологияси – бу таълим бериш жараёнида, кўзланган мақсадга эришиш йўлида, усул ва методлар мажмуасини, ўқувчиларга ўйин ёрдамида таълимни ташкил этишга қаратилган.
Дидактик ўйин жараёнида ўқувчилар ўйин қоидаларига қатъий риоя қилишга ўрганадилар, иноқлик ҳис – туйғулари, дунёқарашлари шаклланиб боради. Айниқса, ўйин жараёнида уларнинг идроқи, зехни, хотираси, билим олиш иштиёқи ва ехтиёжи мустахкамлана бошлайди, зийраклиги, диққати, топқирлиги, ортиб боради. Ўқувчиларнинг истеьдоди, ижодий, қобиляти намоён бўла бошлайди.
Дидактик ўйин технологияси, таълим тизимининг барча босқичларида мактабгача таълим, бошлангич таълим, умумий ўрта таълим, академик лицей ва касб – ҳунар коллежларида ва олий таълимда, таълим(тарбия) самарадорлигини ошириш ва аниқ бир мақсадга эришиш учун дидактик ўйин технологиясини қўллаш методлари,шакл ва усулларини татбиқ этиш мақсадига қаритилган. Бу даврда бола атроф муҳитни ўрганиш, турли хил эшитган эртакларини образларини яратиш, яхши – ёмонни ажрата бошлайди.
Дидактик ўйин технологияси


Таълимда ўйин методлари ни қўллаш лойиҳаси.
Таълим(тарбия)беришда ўйинга бўлган ижтимоий эҳтиёж.
Таълим мақсади.
Таълимда ўйинни мазмуни, шакл, метод ва техникаси.
Ўқувчи фаолияти
Ўқитувчи фаолия ти
Таълим натижаси






Мактабгача таълим ёшидаги болларга таълим(тарбия)ни ёш ҳусусиятига кўра ташкил этилиши керак, дидактик ўйинлар кўргазмалилик ва ўйинга қаратилган бўлиб бу даврда, болани толиқтирмаслик, зериктирмаслик имкониятини беради. Мактабгача таълим ёшидаги болаларга дидактик ўйин методлари турли хилма – хил тарзда ташкил этиш мумкин. Қўғирчоқлар, расмтлар, тарқатма материаллар ва турли хил геометрик шакллардан фойдаланиш мумкин.
“Ўйла, топ” ўйини. Бу ўйин 4-синф ва ундан юқори синф ўқувчилари билан ўтказилиши мақсадга мувофиқ (жумладан, 4-синфда “Бизнинг оила” мавзусида). Маскур ўйинда маълум бир касбга оид сўзлар олиниб, бошловчи бирор касб егасига тақлид қилиб харакат қилади, ўйин иштирокчилари бу харакат қайси касбга оид сўзни ифодалашини топишлари керак. Бекитилган сўз карточкага ёзилган бўлиб, сўзни тўғри топган ўқувчига кўрсатилади. Албатта , тўғри жавоб топган ўқувчилар ғолиб бўлади.
“Ким кўп сўз билади” ўйини. Ушбу ўйин хам ўқувчиларнинг луғьат бойлигини ўстиришга катта ёрдам беради. Бунинг учун синф 2 гурухга бўлинади ва хар гурух бир учун алохида топшириқ берилади. 1-гурух ўқувчиларига икки томони бир хил унли билан ёзиладиган, иккинчи гурухга еса икки томони бир хил ундош ёзиладиган, сўзларни доскага ёзиш топширилади. Масалан: 1-гурух: икки, алла каби. 2-гурух: қизиқ, катак каби. Хар бир гурух ўқувчилари бирма-бир чиқиб, сўзларни ёзадилар. Сўз тополмай тўхтаган гурух ютқазган хисобланади. “Ким нима қилади?” ўйини. Ўқувчилар 2 гурухга болиниб, доска ёнига хар бир гурухдан биттадан ўқувчи таклиф етилади. Доскага биринчи гурух иштиокчиси “ким?”сўрағига жавоб бўладиган сўзларни ёзса,иккинчи гурух иштирокчиси “нима қилади?” сўроғига жавоб бўладиган сўзларни ёзса, иккинчи гуруҳ иштирироқчиси “нима қилади?” сўроғига жавоб бўладиган сўзларни ёзади. Натижада йиғиқ гаплар гаплар вужудга келиши керак:
1 – гуруҳ Шифокор,даволовчи, врач, ўқитувчи, ўқувчилар, қишлоқ, шамол, гуллар, пахта, ёмғир,қуёш.
2 – Даволайм, шифо беради,ўқитади, ўқувчилар, сайрайди, эсади, ўсади, очилади, ёғади, иситади.
Қолган иштироқчилар эса гапларни дафтарларига кўчириб оладилар. Бунда ўқувчиларнинг ёзма саводхонлиги ҳам ҳисобга олинади. Қайси гуруҳ аъзоси топшириқни бехато бажарса, шу гуруҳга “раҳбат” карточкаси берилади. Иқтидорли илғор ўқувчиларга ушбу иш турини ижодий давом эттириш, яъни сўзларнинг синонимлари воситасида бойитишга ёрдам беради.
“Ким тезроқ?” ўйини. Ҳар бир гуруҳ аъзосига йиғиқ гаплар берилади. Ўқувчилар эса ушбу гапларни ёйиқ гапларга айлантириб, дафтарларига ёзишлари лозим. Баҳор. Дарахтлар гуллайди. Гуллар очилади. Қушлар сайрай бошлайди. Наврўзи олам кириб келди. Дошқозонлар қайнайди. Сумалактлар пишади. Машқни ҳаммадан тез, тўғри ва бехато бажарган ўқувчи юқори баҳо ёки балл қўйиб рағбатлантирилади.
“Гапни давом эттир” ўйини. Бу ўйиннинг қоидасига кўра, бир ўқувчи битта қисқа гап айтади, бошқа ўқувчи айнан шу гапга сўз қўшиб бораверади. Масалан:
1 – ўқувчи: Мен ҳикоя ўқидим.
2 – ўқувчи: Мен қизиқарли ҳиқоя ўқидим.
3 – ўқувчи: Мен кеча қизиқарли ҳикоя ўқидим ва ҳ.к.
Қайси ўқувчи сўз қўша олмаса ёки хатога ёл қўйса, ўйинни тарк этади. 6 – 7 дақиқалик ўйин мобайнида иштироқчи бўлиб қолган ўқувчилар ғолиб бўладилар ва баҳоланадилар.
“Маслаҳат занжири” ўйини. Бунда ўқувчилар бўш вақтни ўтказиш учун таклиф киритишлари, яъни уларнинг ҳар бири бугун кечкурун, эртага тушдан кейин ёки дам олиш кунлари нима билан шуғулланишларини айтишлари керак.
Масалан:
1 – ўқувчи6 кечкурунлари мен мусиқа билан шуғулланаман.
2 – ўқувчи: Мен эса бобом билан шахмат ўйнайман.
3 – ўқувчи...
4 - ўқувчи: Мен эса...
Ким ўз таклифини тўғри айта олмаса ёки айтилган феълни такрорласа, ўйиндан чиқади. Ўйинда охиригача қолган ғолиб бўлади.
Бошланғич таълим даврида ўқувчиларнинг ақлий ва жисмоний фаолиятини ташкил қилишда дидактик ўйинолар алоҳида аҳамиятга эга. Дидактик ўйинлар ўқувчилар ақлини чархлайди, сўз бойлигининг ошиши, оғзаки нутқининг ривожланишида, мукаммал инсон бўлиб камол топишида ғоят катта тарбиявий таъсир кучига эга.
Дидактик ўйинлар жараёнида, ўқувчилар ўйин қоидаларига қатъий риоя қилишга ўрганадилар, иноқлик ҳис – туйғулари, дунёқарашлари шаклланиб боради. Айниқса ўйин жараёнида уларнинг идроқи, зеҳни, хотираси, билим олиш иштиёқи ва эҳтиёжи мустаҳкамлана бошлайди, зийраклиги, диққати, топқирлиги ортиб боради. Ўқувчиларни истеъдоди, ижодий қобилияти намоён бўла бошлайди.
Таълим жараёнида дидактик ўйинлар ўқувчиларнинг ёш ҳусусиятига кўра ташкил этилиши керак. Бу эса уларга билим беришни енгиллаштиришга, кўргазмалиликни таъминлашга қаратилган бўлиб, ўқувчиларни толиқтирмаслик, зериктирмаслик имкониятини яратади. Дидактик ўйинлар хилма – хил тарзларда ташкил қилиш мумкин. Қўғирчоқлар, ўйинчоқлар, расмлар ва тарқатмалар, турли геометрик шакллардан ҳам фойдаланиш мумкин. Дидактик ўйинлар мақсадига кўра 4 омилни ўз ичига олади.
Ўйиннинг вазифаси.
Ўйиннинг ҳаракати.
Ўйиннинг қоидаси.
Ўйиннинг якуни.
Ҳар бир дидактик ўйинни бошлашдан олдин ўқувчиларга ўйиннинг қоидаси, мазмуни, якуни нимадан иборат экани ўқитувчи томонидан тушинтирилади. Ўқувчилар уни тушуниб, англаб, шу асосда ҳаракат қиладилар.
Синфлар учун.
“Қувноқ масалалар".
Ўйиннинг мақсади: Бир амалли масалаларни оғзаки ечиш кўникмаларини ривожлантириш. Ўйин жиҳози: “-”,”+” белгилари.
Ўйиннинг бориши: Ўқитувчи масалаларни ўқийди, ўқувчилар эса масалани қайси амал билан ечиш керак бўлса, ўша “ишорани” кўрсатадилар. Масала. Алишернинг иккита қизил ва учта оқ қалами бор , жами нечта қалами борлигини қайси амаладн фойдаланиб топамиз? Ўқувчилар “+” кўрсатадилар. Масала оғзаки ечилади.
Масала. Зебода 7 та дафтар бор эди жами. 4 тасини синглисига берди. Зебода нечта дафтар қолди.
Мустаҳкакмлаш: Ўқувчилар “+”, “-”, қўшиш ва айириш белгилари қачон қўйилишини сўраб, уларнинг билимлари мустаҳкамланади.
“Жим ўйини”.
Ўйиннинг мақсади: Ўқувчиларнинг ўн ичида “+” “-” белгилари ҳақидаги билим ва малакаларини ўстириш, синаш.Ўйин қаторлараро ўйналади.
Ўйиннинг жиҳози: Рақамлар ёзилган тарқатмалар, мисоллар ёзилган жадвал.
Ўйиннинг бориши: Жадваллар доскага илиб қўйилади ёқи доскага бор билан ёзиб қўйилади. Ўйин овоз чиқармаган ҳолатда ўтказилади. Ўқитувчи кўрсаткич билан 7 ва 5 ни кўрсатади. Ўқувчилар ўйлаб, 2 ёзилган тарқатмани кўрсатадилар. Ўқувчилар ифода қийматини бармоқлари билан ҳам кўрсатиши мумкин. Тўғри ва тез “жавоб бўлган” қаторлар рағбатлантирилади.
26