Хозирги даврда ўқитувчилик касби ва унга қўйиладиган талаблар.
Хар бир жамиятнинг келажаги унинг ажралмас кисми ва хаётий зарурати бўлган таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Бугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислох қилиш ва такомиллаштириш, янги сифат босқичига кўтариш, унга илғор педагогик ва ахборот технологияларни жорий қилиш ҳамда таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг қабул қилиши билан узлуксиз таълим орқали замонавий кадрлар тайёрлашнинг асоси яратилди.
Замонавий педагог кадрларнинг маънавий-аҳлоқий қиёфаси асосан уларнинг билим даражаси, дунёқараши ва тафаккур доирасининг кенглиги асосида шаклланади. Маънавий-аҳлоқий сифат инсон шахсини асосан руҳий-маънавий-аҳлоқий жиҳатларини ўз ичига олади. Маънавий баркамол инсон комиллик сифатларини ўзида мужассамлаштирмоғи лозим. Булар асосан эзгу фаолият, эзгу ният ва инсонпарварлик сифатларини қамраб олади.
Ҳозирги кун талабидан келиб чиққан ҳолда ўқитувчи шахсига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:
инсонпарвар, ўқувчиларни севиши, уларга бирдек муносабатда бўлиши фарзандини эъзозлагандан эъзозлаши, фақат яхши нарсаларни раво кўриши;
улғайиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама тушуниш, уларга бу борада амалий ёрдам бериш;
ҳар бир талабани психологик хусусиятларини инобатга олиш уларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш (айниқса касб-ҳунар коллеж ўқувчиларни турли ёшда бўлишлари);
ақлий, жисмоний, маънавий, руҳий, эстетик жиҳатдан ёшларни фарқлай олиш;
таълим-тарбия жараёнида ўқитувчи адолатли ва холисона ёндошиши;
маънавий-аҳлоқий сифатларда шахсий намуна кўрсатиш;
ўқувчи ёшларнинг касб танлашларида амалий ёрдам ва маслаҳатлар бериш;
жонкуяр, ташаббускор, ўз касбининг устаси ва фидойи бўлиши;
ёшларнинг касбий-малака кўникмаларини тўғри шакллантириш, касбига бўлган эътиборини янада ошириш;
таълим жараёнида замонавий ахборот технологияларни қўллай билиш;
иқтидорли талабаларни замон талабига жавоб берувчи технологияларни яратишга қизиқтириш;
келажакда мамлакатимизни ҳар томонлама ривожланишига талабаларни жалб этиш.
Юқорида кўрсатиб ўтилган талаблар билан чекланиб қолмасдан ҳар бир педагог-ўқитувчи ўз касбини севувчи жонкуяри, изланувчанлиги асосида иш олиб бориш муҳим ҳисобланади.
Замонавий билимлар сари кенг йўл очиш, таълимни такомиллаштиришда инновацион технологиялардан унумли фойдаланиш бугунги куннинг энг асосий талабларидан биридир.
Республикамизда узлуксиз таълим тизимни ислох қилишни Давлат таълим стандартлари асосида таълим ва тарбия жараёнини ташкил этишга қаратилган ҳозирги кунда ўқитувчи фаолиятига, унинг педагогик маҳоратига алоҳида эътибор берилмоқда. Таълим жараёнида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг педагогик фикрлашида ўрин ола бошлаган инновацион технологияни дарс жараёнида қўллашга оид тавсиялар ўқитувчилар учун жуда зарур. Ўқитишда фойдаланиб келинаётган интерфаол методлар талабалар ўртасида рақобат муҳитини вужудга келтириб, талабалар ва ўқувчиларга ҳаракатчанликка бошлаб рухлантиради натижада талабалар ҳамкорликка ўргана бошлайди. Ҳар қандай интерфаол метод тўғри ва мақсадли қўлланилганда талабаларни мустақил фикрлашга ўргатади.
Инновацион фаолият таълим тизимининг рационал йўлларини ишлаб чиқарувчи жараён бўлиб, унда ўқитувчи асосий маъсул шахс ҳисобланади. Чунки унинг асасий вазифаси ахборотни талабалар ва ўқувчиларга тез, аниқ ва тушунарли тарзда етказиб беришидан иборатдир. Талабалар ва ўқувчиларни янгиликларни қабул қилишлари, ва бунга мойилликлари ҳамда феъл-атвори ҳар-хил бўлишига қарамай ўқитувчи талабалар ва ўқувчиларни мустақил фикрлаш, мушохада қилиш, хулоса чиқаришга ўргатиши лозим. Бунда талаба ва ўқувчиларни асосий ҳаракатланувчи куч бўлиб, ўқиш, мутоала қилиш, чизма чизиш, проекцияларни, формулаларни тушуниб, асбобларни ишлата олиши, бир бирлари билан дўстона муносабатда бўлиб олдиларига кўйилган муаммоларни ечишда бир бирларига ёрдам бериш уларнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Таълим тазимида содир бўлаётган ўзгариш ва янгиланишлар ўқувчиларга янги билим, кўникма ва малакаларини бериш билан бир қаторда, ёшларимизни ўзига ва бошқа инсонларга, жамиятга, давлатга, табиатга нисбатан ўзгаришини, ватанпарварлик ғояларини онгига ва қалбига сингдиришини ҳам кўзда тутади.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури рақобатбардош кадрлар тайёрловчи педагогга қўйиладиган замон талаблари мажмуини белгилайди, бир бирига боғлиқ бўлган талабларнинг мажмуи, педагогнинг умумлаштирилган моделини ва унга асосан қуйидаги асосий талабларни ифодалайди:
- таълим бериш маҳорати;
- тарбиялай олиш маҳорати;
- ўқув тарбия жараёнида инсон омилини таъминловчи шахсий фазилатлари;
- таълим олувчиларнинг билимларини холисона баҳолай олиш ва назорат қила олиш маҳорати;
Демак, ўқитувчи - педагог ўз олдига қўйилган мураккаб, маъсулиятли ва долзарб вазифаларни бажариш учун ҳамда таълим-тарбия жараёнига бўлган янгича қарашларни шакллантириши учун қуйидаги хислатларга эга бўлиши керак;
- замонавий, илмий ва маданий тараққиётнинг моҳиятини чукур тушуна билиши;
- дунё ва инсон ҳақидаги билимлар тизимини чуқур ва кенг нуқтаи назарда англаши;
- ахборот таълим технологияларини ва ўқитиш воситаларини таълим беришда татбиқ этиши;
- интернет тармоғи тўғрисида тушунчага эга бўлиши ва ундан ўз билимини оширишда фойдалана олиши;
- педагогик меҳнатининг самарадорлигини таҳлил этиш йўлларини билиши ва ўзига ўзи баҳо бера олиши;
- оилавий таълим тарбия муаммолари бўйича тассавурларини ривожлантириши;
- умуминсоний ҳамда миллий маданият ва қадриятлар;
- миллий ғоя ва миллий мафкура иқтисодий ислоҳатлар моҳиятини тушуниб олиши;
- дарс жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиш йўлларини билиши;
- ўқувчиларнинг фикрлашлари ва бир-бирлари билан фикр алмашишлари ҳамда дўстона муҳит яратиш учун шароит яратиши;
- дарснинг самарадорлигини ошириш учун лаборатория жиҳозларидан
фойдаланиш ва машғулотлар ўтказишни ўзлаштириб олган бўлиши;
- талабаларнинг баркамол инсон бўлиб етишишида ўзининг изланишлари, ижодкорлиги, ташаббускорлиги, ҳамда бетиним меҳнатлари орқали таълим-тарбия бериш кабилардир.
Юқорида келтирилган талабларни амалга ошириш учун ҳар бир ўқитувчи янгича фикрлаш тафаккурини ўстириши, инновацион технологияларни мустақил ўрганиши, унинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат эканлини чуқур билиши замонавий таълим тизимининг долзарб вазифасидир.
Комил инсон ва етук малакали мутахассис махсус ташкил этилган педагогик фаолият жараёнида тарбияланар экан, ушбу жараёнда ўқитувчиларнинг ўрни беқиёсдир. Шу боис уларнинг шахсида бир қатор ижобий маънавий ахлоқий сифатлар намоён бўла олиши мақсадга мувоқиқдир.
Фойдаланилган адабиётлар;
Мавлянов Р. «Педагогика» Т. 2001й
Минаварров А. «Педагогика» Т. 1996й
Азизхужаева А. «Педагогик техналогия ва педагогик махорат» Т. 2003й